Махрамсиз кўчага чиқиш

Ҳазрат, аёллар маҳрамсиз сафар қила олмаслигини биламиз. Энди шароит тақазоси билан кундузи ишда бўламиз. Аёлларимиз баъзида касал бўлиб табибга ёки бошқа сабаб билан 10-15 км масофага чиқиб келишларига тўғри келади. Албатта имкон топиб олиб боришга ёки аввалдан режалаштиришга ҳаракат қиламиз. Баъзида уларни олиб бориб келишга бизнинг имконимиз бўлмай қолади. Шунга савол туғиляпти, аёллар ўзи ёлғиз жамоат транспортидан фойдаланган холда, яқин атрофдаги қисқа масофаларга чиқиши мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
 Мумкин.

30 Апрел 2022, 19:08 | Савол-жавоблар | 153 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar