Муҳаммад Басир исми
Ассалому алайкум! Бир саволда ўқиб қолдим. Марҳум Шайҳ ҳазратлари Муҳаммад Қодир исмини бўлади деган эканлар. Бу жавобни ўқиб ҳайрон бўлдим. Чунки бундай исмлар қўйиб бўлмайди деб ўйлар эдим, яъни Аллоҳнинг сифатига инсонни исмини қўшиб қўйиб бўлмаса керак дердим. Ўзи умуман иккита исм қўшиб қўйса бўладими ўзи? Масалан, Муҳаммад Усмон, Муҳаммад Умар каби? Яқинда акам фарзандли бўлади. Туғилажак чақалоққа исм қидириб, Аллоҳ таолонинг Басиир сифатига дуч келиб қолдик. Тушуниб-тушунмай Басиир деб исм қўйишни ўйлаб қолишди оиламдагилар. Абдулбасиир деб қўйиш керак десам, мақул келмади шекилли Муҳаммад Басиир қўямиз бўлмаса дейишди. Ман унда ҳам бўлмайди дедим. Сайтни излаш ҳизматидан қидирсам юқоридаги Шайҳ ҳазратларининг жавоблари чиқди. Демак Муҳаммад Басиир деб исм қўйса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг баъзи бир сифатлари бор, уларни бандаларига тўғридан-тўғри исм қилиш мумкин. Баъзиларини эса исм қилиши жоиз эмас. Олдига АБД сўзини қўшиб истеъмол қилиш керак. Басийр ва Самиъ лар ҳам олдига АБД қўшимчасини қўшиб истеъмол қиладиган исмлардан. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 213 | Оила ва турмуш