Ҳайвонларни ичаклари

Ассалому алайкум! Муфти Усмонхон Алимов ҳазратларининг ,,Тафсири Ирфон,, Моида сураси 3-оят тафсирида ,,Ислом шариатига кўра, сўйилган ҳалол ҳайвоннинг саккиз аъзози --безлари, эркаклик ва урғочилик аъзолари, орқа йўлининг охири, мояклари, сўйилганда томирдан отилиб чиққан қони, ўт пуфаги, сийдик қопчаси каби аъзолари ҳам ҳаром бўлгани учун истеъмолга яроқсиздир,,дан “орқа йўлининг охири” яъни биз самарқандликлар ХАСИБ деб тушунадиган қисми ҳаромми? Сўйилган ҳайвонларни ичаклари ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўғон ичак ҳалол. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:11 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar