Руҳий касаллик қўзғаганда таҳорат ва намоз
Ассалому алайкум! Мени бир оз руҳий касалликка мойиллигим бор. Касаллигим шуки, баъзан, кўз олдимда турли хил нуқталар пайдо бўлади (галлютсинатсияга ўхшаш). "Мўминнинг меърожи" китобида жинни бўлиш билан ҳам таҳорат синади дейилган. Баъзан, хуруж ўтиб, ўзимга келаман ва намоз ўқиш умиди пайдо бўлади. Лекин, то яна бориб таҳорат олгунимча эски касалим қўзғаши мумкин. 1-саволим: менинг бу касаллигим ҳам ўша жинниликка кирадими (Алҳамдулиллаҳ! Эс-ҳушим жойида, ўзимни идора қила оламан, фақат кўз олдимда мана шу нуқталар пайдо бўлади ва фикримни чалғитади), яъни бу билан таҳоратим синадими ? Шуни айтиб ўтишим керакки, ҳеч қандай "кичик" ёки "катта" таҳоратни синдирувчи нарсалар содир бўлмайди. 2-саволим: Ана шундай пайтда намоз ўқишим мумкинми, чунки ўша пайтда намозни бироз бўлса-да, тадаббур қилиб ўқиш имкони бор, фақатгина рукуъ ва саждада тасбеҳ айтаётганимда хаёлим нуқталарда бўлади. Намозни вақтида ўқиш фарздир. Менинг бу ўқиган намозим қабул бўладими ёки қазога қолдириб ўқишим керакми ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат синиши учун олд-оқадан бирор нарса чиқиши керак. Сиз касаллигингиз хуруж қилганида орқа олдидан нарса чиққанини биласизми ёки йўқми? Чиқмаганини аниқ билсангиз таҳорат синмайди намозингизни ҳам ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 09:24 | Савол-жавоблар | 171 | Таҳорат