Маблағимни аниқ билмайман

Ассалому алайкум! Закот маблағдан 40:1 берилади. Мен маблағимни аниқ қанчалигини билмайман. Айниқса бундай вазиятта ишка бормай молларни аниқ остаткасини билмайман, лекин тахмин бор. Таварни бу ёғига қандай нархта сотилишини билмайман, карантиндан кегин зараригами фойдагами. Сизлардан илтимос бундай вазиятта қандай йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билмасангиз таҳминан беришингиз мумкин. Қолганини аниқ ҳисоб-китоб қилганингиздан кейин бериб юборасиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:11 | Савол-жавоблар | 162 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar