Никох гувохномамиз кесилди талоқ нима бўлади

Ассалому алайкум! Мен хo‘жайиним билан 4 ой олдин ажрашиб кетдик, бир қизимиз бор, иккинчисига хомиладор эдим, қайнонам болани олдириб ташла менга бола керакмас деб дo‘қ пo‘писалар қилди, лекин ярашиб яшаб кетаман деб Аллохдан умид қилиб у гуноҳ ишни қилмадим, шу орада бу ташвишлардан сиқилганимдан, хомилам o‘смай қолибди нобуд бo‘лди. Бир ой олдин никох гувохномамиз кесилди, лекин хали жавобимни бергани йo‘қ, лекин хo‘жайинимдан хат хабархам йo‘қ, шу 4 ой ичида на кo‘рмадим на гаплашмадим. Бундай холатда талоқ "жавоб" масаласи қандай бo‘лади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳни кесиш вақтида эрингизни оғзидан чиққан сўзларга қаралади. Мабодо бўлди тугади яшамайман деган сўзлар чиққан бўлса талоқни олишга ҳожат йўқ. Ўша талоқ бўлади. мабодо у гаплар бўлмаган бўлса бошқа турмуш қуришингиз учун талоғингизни олишинги иддангизни ўтиришингиз кейин турмушга чиқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar