Марҳум ёки марҳуманинг ҳаққига шам ёқиш
Ассалому алайкум! Яқинда, бир қишлоқда ўлим бўлиб қолди. Жанозага бориб иштирок этдим. Кейинчалик, марҳума оила аъзолари ҳар кеча шомга яқин қалинроқ қоғозни буклаб, шам шаклига келтириб уни ёқиб то олов ўчмагунча Қуръондан марҳуманинг руҳига бағишлаб суралар тиливот қилдилар. Бу ҳолат қирқ кун давом этди. Бундай ҳолатга Исломда нима дейилган ва қилаётган ишлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У қилган ишларининг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча насороларга ўхшатиш бор. Бундан тез тийлишлари керак. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 188 | Турли саволлар