Таровиҳни тўрт ракат ўқиш

Ассалому алайкум! Хар қандай 4 ракаатлик намозларни 2та қаъда билан ўқийди. Саволим: таровех намозини 4 ракаат 1та қаъда билан ўқишга бирон манба борми? Яъни 4 ракаат бир қаъда билан ўқишлик фақат таровех намозига рухсат бор эканлигини эшитдим шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масала қуйидагича: وإن صلى أربع ركعات بتسليمة واحدة ولم يقعد على رأس الركعتين تجزئ الأربع عن تسليمة واحدة. وهو المختار عند أبي حنيفة وأبي يوسف (منية المصلي) Агар тўрт ракатни бир таслима билан ўқиса ва аввалги икки ракатида қаъда миқдорича ўтирмаган бўлса, ушбу (тўрт ракат намози) битта таслимадан жоиз бўлади. Бу Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг наздидаги мухтор қавлдир. (Мунятул мусоллий).
Яъни, таровеҳ намозида бир салом билан тўрт ракат ўқиса ва аввалги икки ракатдан сўнг қаъда миқдорича ўтирмаган бўлса, бу тўрт ракат намози ила таровеҳнинг икки ракатинигина ўқиган ҳисобланади. Саҳиҳ қавл шудир. Чунки нафл намозларда иккинчи ракатда қаъдага ўтириш фарз эди, ушбу фарзни тарк қилгач қоидага кўра намози бузулиши лозим эди. Лекин истеҳсонан Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавлига кўра намози дуруст бўлади. Демак, аввалги икки ракат бузилиши борасида қоидани оламиз ва таҳриманинг боқий қолиши борасида истеҳсонни оламиз. Натижада аввалги қаъдани тарк қилгани учун аввалги икки ракати фосид бўлиб, боқий қолган таҳрима билан кейинги икки ракатга киришган ва уни қаъда билан адо қилган бўлади. Бу билан икки ракат намоз ўқиган бўлади. Агар ушбу намозининг аввалги икки ракатида қаъдага ўтирган бўлса бил иттифоқ намози тўрт ракат бўлиб дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 12:51 | Савол-жавоблар | 133 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar