Нафсига рози бўлиб қолганини аломати

Ассалому алайкум! Инсон Нафсига рози бўлиб қолганини аломати қандай бўлади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон гуноҳларни бемалол қилаверадиган бўлиб қолса шундай бўлади. Аллоҳ таоло "Жосия" сурасида марҳамат қилади:  أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَن يَهْدِيهِ مِن بَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ۝ 23. Айтинг-чи, ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб, залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила оладир?! Эсламайсизларми?! Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 176 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar