Жанжални тарк этиш

Ассалому алайкум! Мен бир жойда кимки жанжал қилишга қодир бўлатуриб Аллоҳнинг ризоси учун жанжални тарк қилса, Аллоҳ таоло охиратда у кишига барча кишилар олдида битта ҳур совға қилади деган гапни эшитдим, шу маълумот саҳиҳми? Агар ҳадисда келган маълумот бўлса, ҳадис матнини келтириб берсангиз хурсанд бўлардим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله  صلي الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في علاها. قال الترمذي: حديث حسن، Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади” дедилар".
Термизий ривояти. Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен шунга кафилман, зоминман” деганлар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 23:16 | Савол-жавоблар | 214 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar