Икки ҳил савол
Ассалому алайкум! Мен бир куни бир видео кўриб қолдим. Унда шайх хазратми бир одам 10.000.000 машина олиб 3 йил муддатга 13.000.000 сотса бўлади деган эканлар. Ҳозирги кунда айрим дўконлар машина, техника, телефон ва хоказо буюмларни шундай сотадилар. Буни ҳозиги кунда коридор деб номланган. Хозирги кундаги кредит билан ҳазратни айтганлар тўғри келадими? Биз ҳам телефон машина олсак бўладими? 2). Ҳанафийман деб намозда бошқа мазҳабни тутса, қон чиқса таҳорат бузилмас экан деган инсон билан бахс қилиш яъни фитна чиқарма бизни диёрларда ҳанафий мазҳабига амал қилинган сен ҳам ҳанафийга тўлиқ амал қил десам ҳанафийман деяпти. Нега унда қон чиқса таҳорат синмайди деяпсан нега намозинг бошқача десам у ўзи ўқиётган намозни бир амали мустаҳаб савоб, қон чиқиши таҳоратни синишига Абу Ҳанифани Қуръондан ёки суннатдан далили йўқ деди. Айтишича саҳобалар бирор жойи қонаса намоз ўқийверган экан. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Банкни аралаштириш тўғри эмас. Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://savollar.islom.uz/s/85795 2). Қуръон ёки суннатдан далил йўқ дегани Абу Ҳанифага туҳмат. Қон чиқса таҳорат кетиши ҳақидаги келган ҳадислар ҳанафий мазҳабини тўлиқ қувватлайди. Чунки қон чиқса ҳам намозни давом эттирганлар деб таҳорат синмайди дегувчилар “Қон нажосат, бадан ёки кийимга тегса намоз ўқиш жоиз эмас” деб айтадилар. Энди ўйлаб кўринг, қон оқиб турса таҳоратим кетмади деб намоз ўқиган одам кийим ёки баданини нажосатдан қандай сақлаши мумкин? Шиаларда тақия деган нарса бор. Яъни ўзини ҳақиқий эътиқодини яшириб, одамлар инкор қилмайдиган ном билан номланиш. Бу шиалардаги энг муҳим жиҳат ҳисобланади ва бу ишни улар жоиз, балки шундай қилиш керак деб билишади. Ҳозирга кунда баъзи бир шиа табиат инсонлар пайдо бўлишди. Ўзларини ҳанафий деб номлаб, оммага ўзини мазҳабни ушлаган қилиб кўрсатиб аҳли сунна вал жамоа эътиқодига зид эътиқодни қилади, ҳанафий мазҳабига зид тарзда фиқҳни бузади. Ўзлари ёлғиз қолганларида бир-бирини устидан кулмоқчи бўлишганида “эй ҳанафий” деб мазаҳ қилишади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 23:38 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат