Хаёлан тассавур қилиб намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Ман Университетда ўқийман. Дарсим соат 13:50 да бошланади ва шу билан 18:10 да тугийди. Аср намози билан Шом намози Қазо бўп қовотти, лекин ман хар куни у иккала намозни қазо қилиб ўқишка Аллоҳни олдида уялвомман. Иложи борича Намозни ўз вақтида ўқиб, қазо қилмасликка харакат қилишим керак. Намоз ўқишим учун ўқишимда шароит йўқ. Ўқишимизни ховлисини чеккароқ жойида Жойнамоз солиб хам ўқий олмиман, кимдир кориб қолса Риёга кириб қоладми дебам қорқаман. Шу боис Ўз вақтида ўқишим учун Имо ишора ва Хайолан Жойнамозда тургандек ўзимни тассавур қилиб ўқисам бўладими? Шундай намоз ўқишим керакки Аллоҳдан бошқа хечким пайқайолмасин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Беш вақт намоз ўз вақтида ўқилиши керак. Тўрт дақиқа вақт топинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 00:00 | Савол-жавоблар | 171 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar