Ҳикматли сўз
Ассалому алайкум! Ман ҳикматлар хазинасидан бир сўз ўқиб қолдим. Унда садақа ва эхсон қилган кишингдан дуо талаб қилма – дейилган экан. Миннатга кириб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ерда икки иш бор. Садақа қилган одам қилган ишидан Аллоҳнинг розилигини талабида бўлиб, эҳсон қилинган кишидан умидвор бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло шундай эҳсон қилувчиларни мақтаб “Инсон” сурасида қуйидагича марҳамат қилган:إِنَّ الْأَبْرَارَ يَشْرَبُونَ مِن كَأْسٍ كَانَ مِزَاجُهَا كَافُورًا5. Албатта, аброрлар кафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар... Кафур – ичимликни хушбўй ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб, араблар у аралашган шаробни энг яхши шароб ҳисоблашади. Тафсирчиларимиз, оятдаги «кафур»дан мурод жаннатдаги булоқнинг исми, деганлар.عَيْنًا يَشْرَبُ بِهَا عِبَادُ اللَّهِ يُفَجِّرُونَهَا تَفْجِيرًا6. бир булоқданки, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтириб ичарлар. Яъни Аллоҳ таолонинг ризолигини топган бандалар жаннатдаги кафур булоғидан хоҳлаган тарафга қаратиб отилтириб ичадилар, гўёки фавворалардек. Қасрда ўтириб ичгиси келса, қасри олийда, хуру ғилмонлар билан суҳбат қуриб ўтирган жойда ичишни хоҳлашса, ўша ерда, хуллас, қайси жойни ва қайси ҳолатни мақбул топсалар, кафур булоғи уларга мунтазир бўлади. Келгуси оятларда эса Аллоҳ таоло яхши бандаларнинг сифатларини зикр қилади.يُوفُونَ بِالنَّذْرِ وَيَخَافُونَ يَوْمًا كَانَ شَرُّهُ مُسْتَطِيرًا7. Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган Кундан қўрқарлар. Назр – инсонга ўзи аслида лозим бўлмаган ибодатни ўзича лозим қилиб олишдир. Масалан: бир киши оғир бетоб бўлди, ётган жойида шундай ният қилади: «Аллоҳим, агар касалимдан тузалиб кетсам, бир қўй сўйиб, эҳсон қиламан» ёки «Болам эсон-омон ҳарбий хизматдан қайтиб келса, ўн кун рўза тутаман» ва ҳоказо... Кимки шундай нарсаларни назр қилса, унга вафо қилмоғи вожиб бўлади. «Агар киши гуноҳ ишларни назр қилса-чи?» деган савол ҳам туғилиши табиий. Мисол учун, фалон ишим битса, фалон мансабдагиларга қўй сўйиб, ароқ қуяман, бош-оёқ сарпо қиламан, қабилидаги нопок ниятлар. Бундай ҳолда у назр ҳисобланмайди ва амалга оширилмайди. Борди-ю, ҳотамтойлик қилиб, ўтказилса ҳам, Аллоҳ таоло хўжакўрсинга қилинган бундай назрни қабул этмайди. Чунки у яхши бандалар назрини тилга олди. Элга ароқ бериб, ўзини ҳам, аҳли аёлини ҳам дўзахга тиқадиганлар ҳеч қачон аброр бўлмайдилар. Иккинчи сифат (қиёматдан қўрқиш) эса доимий равишда фақат Аллоҳ таолога хуш келадиган ишларни қилиб, Унга ёқмайдиган ишлардан четлашишга чорлайди. Ана шундай хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатларидан яна бири навбатдаги оятда нозил бўлган.وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيَتِيمًا وَأَسِيرًا8. Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар. Ана, биродарлар, аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискинлар, етимлар, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи еб-ичиши учун етарли таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир. Етимларга ёрдам бериш – уларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ниҳоятда савобли иш бўлиши билан бирга, ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурч ҳамдир. Шундай қилинса, етим ҳам жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади. Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади. Бунга мисол келтириб ўтириш шарт эмас. Атрофимизга ақл кўзи билан бир назар солсак, бас. Ислом дини кишилик жамиятида қарор топа бошлаган дастлабки кунларданоқ душман томондан қўлга тушган асирларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишга даъват этди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга оятлар ҳам нозил қилинди. Ва ул зот бундан 1400 йил аввал, бутун дунё инсон хуқуқи нима эканини билмай турган бир пайтда Аллоҳ таолонинг ана шундай инсонпарвар ҳукмини эълон қилдилар. Ислом татбиқ этган бу ҳуқуқларни, жумладан, асирларга яхши муомала қилиш, уларни бирор егулик билан таъминлашни Бирлашган Миллатлар ташкилоти яқиндагина эълон қилди. Бундан юз ёки минг йил аввал эмас. Шунинг ўзиёқ Аллоҳ таолонинг дини қандай асосга қурилганлигига етарли далилдир. Мусулмонлар бировга яхшилик қилганларида риё учун, миннат учун эмас, балки савоб умидида, қиёмат куни яхши ҳолатларга эришиш умидида қиладилар. Ушбу хислатлар қуйидаги оятларда ҳам ифода этилади.إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاء وَلَا شُكُورًا9. «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз. Демак, чин мўмин иккинчи бир биродарига яхшилик ёки ёрдам қилганида фийсабилиллаҳ, яъни Аллоҳ йўлида қилмоғи лозим экан. Қилган яхшилиги эвазига тама талаб қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ва ул бандани мунофиққа айлантирадиган амаллардандир.إِنَّا نَخَافُ مِن رَّبِّنَا يَوْمًا عَبُوسًا قَمْطَرِيرًا10. Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун Кунда ўз Роббимиздан қўрқурмиз», – дерлар. Демак, мусулмонлар муҳтожларга таом беришларининг иккита сабаби бор. Биринчиси – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигини топиш. Иккинчиси – халойиқ учун қўрқинчли ва шиддатли бўлган узоқ Кун, яъни ўтиши қийин бўлган қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишдан қўрқув. Кейинги оятда Аллоҳ таоло айнан ана шунга ишора қилиб, аброр бандаларини хотиржам бўлишга чақиради ва қиёмат куни хавфининг ўрнига омонлик ва хурсандчилик ато қилишини айтади.فَوَقَاهُمُ اللَّهُ شَرَّ ذَلِكَ الْيَوْمِ وَلَقَّاهُمْ نَضْرَةً وَسُرُورًا وَجَزَاهُم بِمَا صَبَرُوا جَنَّةً وَحَرِيرًا11. Бас, Робблари уларни ўшал Кун ёмонлигидан сақлади ва уларга яшноқлик ҳамда хурсандчилик ато қилди.12. Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипаклар билан мукофотлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Иккинчиси эҳсон қилинган одам эса унга миннатдорчилигини билдириши керак.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ لَا يَشْكُرُ اللهَ لَا يَشْكُرُ النَّاسَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ لَمْ يَشْكُرِ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرِ اللهَАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.Термизийнинг лафзида:«Одамларга ташаккур қилмаган Аллоҳга шукр қилмайди», дейилган.Шарҳ: Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор банданинг яхшилигини билармиди! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан Ўзи асрасин! Омин!عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أُعْطِيَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ، فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ، وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимга бир ато берилса, топса, унга яраша мукофотласин. Топмаса, мақтов айтсин. Ким мақтов айтса, батаҳқиқ, шукр қилибди. Ким беркитса, батаҳқиқ, куфрони неъмат қилибди», дедилар».Термизий, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.Шарҳ: Бир жамиятда яшайдиган кишилар орасида бир-бирига маъруф иш – яхшилик қилиш Исломнинг муомала бобидаги бош таълимотларидан ҳисобланади. Маъруф иш ҳадя бериш, қийин ҳолатда ёрдам бериш, обрўсини ҳимоя қилиш ва шунга ўхшаган мусулмонлар бир-бирларига қиладиган барча яхшиликлардир. Бир одам иккинчисига маъруф иш қилди. Иккинчиси, яъни бировнинг яхшилигидан баҳраманд бўлган одам бу ҳолатда ўзини қандай тутиши лозим? Саволнинг жавоби ушбу ўзимиз ўрганаётган ҳадиси шарифда келмоқда. «Кимга бир ато берилса, топса, унга яраша мукофотласин». Ҳар бир яхшилик кўрган одамнинг ўзига яхшилик қилган кишига унинг қилган яхшилиги учун мукофот бериши исломий одоб тақозоси экан. Ҳадя берганга жавоб ҳадяси берсин. Бошқача яхшилик қилганга ҳам қўлидан келганича мукофот бўладиган нарсани тақдим қилсин. «...топмаса, мақтов айтсин. Ким мақтов айтса, батаҳқиқ, шукр қилибди. Ким беркитса, батаҳқиқ, куфрони неъмат қилибди». Мукофотга берадиган нарсаси бўлмаган чоғда бир оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам ўз миннатдорчилигини билдирсин. Ташаккур сўзлари қилинган яхшиликнинг шукри бўлади. Агар шу сўзни ҳам айтмаса, унда мазкур одам яхшиликнинг тенги эмаслиги намоён бўлади. У ўзига етган неъматга куфрони неъмат қилган бўлади. Бу иш мусулмон киши учун зинҳор тўғри келмайди. Бу Ислом одобига зид нарсадир. Ушбу ҳадиси шарифга амал қилган ҳолда бировдан бирор ҳадя ёки совға олган киши ўша олган нарсасига яраша жавоб ҳадяси ва совғаси қилиши керак. Агар бериш учун бирор нарса топмаса, ўзига ҳадя берган кишининг ҳаққига яхши сўзлар айтмоғи керак. Бошқача қилиб айтганда, яхшилаб ташаккур айтиши лозим. Агар шуни ҳам қилмаса, ўзига етган неъматга куфрони неъмат қилган бўлади. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Ҳар бир маъруф ишни қилган кишига мукофот бериш одобдан экани. 2. Маъруф иш қилган одамга берадиган мукофоти бўлмаса, унга ташаккур сўзларини айтиш лозимлиги. 3. Қилинган яхшиликнинг эгасига мақтов сўзларини айтиш шукрона экани. 4. Қилинган яхшиликнинг эгасига мақтов сўзларини айтмаслик куфрони неъмат экани. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 181 | Долзарб саволлар