Хориж киносини кўриш мумкинми

Ассалому алайкум! Мен инглиз тилини ўрганишда чет эл филм ва мултфилмларини кўриб тураман. Филм ичида номахрам қизлар хам учраб туради. Лекин уларга фахш назари билан эмас оддий инсонга қарагандек қараса бўладими? Яни Хориж киносини кўрса бўладими? Агар уларда фахш сахналар бўлмаса кўрса бўладими? Ислом динида қандай холатларда кино кўриш мумкин эмас ва қандай холатларда кино кўрса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фаҳш ва бузуқликка дават қиладиган киноларни кўрмасдан ўрганинг. Унинг ўрнига инглиз тилидаги фойдали бўлган исломий фильм ва марузалар кўринг, эшитинг. Шунда иккита баробар манфаат оласиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 00:11 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar