Насияга олинган тилла тақинчоқ

Ассалому алайкум! Мен бир йилча аввал онамга насияга тилла тақинчоқ олиб бергандим. Албатта насияга тилла сотиб олиб бўлмаслигини ўша пайт билмагандим. Энди буни ҳукми қандай? Мен у тақичоқни сотиб юбориб бошқа олиб берайми онам у тақинчоқни тақиб юрса гуноҳи бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тездан пулини нақд қилиб тўлаб юборинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 181 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar