Оилада эр кўп лаънатласа
Ассалому алайкум! Оилалиман, 4 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим 5 вақт намоз ўқийдилар, лекин жуда дилозор, кўнгилни оғритадиган кўп гаплар айтадилар, ҳар бир гапларига сўкиниш гаплар аралаштирадилар, менга нисбатан ўта қўпол сўзларни айтадилар, пастга уриб ҳақоратомуз гапларни айтадилар. Мен аёл киши эканман, эримнинг ҳамма гапларига кўникишим шарт экан, бир неча бор шунақа қилманг деб айтаман. Безиллаб қолганман, кўчада арзимаган нарсаларга ҳам ўта асабийлашиб, уйда тўс тўполон қилиб ташлайдилар. Ўзим ва фарзандларим безиллаб турамиз. Ҳар чақирганларида сўкиш аралаштириб гапирадилар. Бировларни кўп мазах қиладилар, бир неча бор айтганман бу ёмон фазилатлигини, барбир характерни ўзгартириб бўлмас экан. Канални мунтазам кузатиб борадилар, уларга ҳадислардан мисол келтириб панд насиҳат қилсангиз, шояд, Аллоҳнинг гўзал калималари чиққан тиллари инсофга келса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам бундай золим бўлмаслиги керак. عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللَّعَّانِينَ لَا يَكُونُونَ شُهَدَاءَ وَلَا شُفَعَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш