Қибла қийшиқроқ бўлса

Ассалому алайкум! Масжидимизда қурилиш ишларини олиб бориш учун лойиҳалаш ишларида шу маълум бўлдики масжид қибласи 31градусга фарқ қилиши аниқланди. Мутахасис масжид қибласини суриш керак деб айтмоқда. Бунга бир отахон масжидни менинг бобом қурганлар қиблани ўзгартирмайсизлар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох 45градусгача фарқ билан ўқиса бўлади деб айтганлар деб қаршилик қилмоқдалар.. Шу холатда бизга тўғри йўл кўрсатиб, масжидимизда фитна бўлиши олдини олишга ёрдам берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уламолар 45 градусгача бурилса намоз адо бўлади деганлар. Отахонга қибла янада аниқ бўлса намоз тўла тўкис адо бўлади деб тушунтириш керак. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 154 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar