Ортиқча туклари ўсган одамни тахорат мукаммал эмасми
Ассалому алайкум! Бир танишим айтдики агар бадандаги ортиқча яъни қўлтиқ ва авратдаги туклар бўлса тахорат қилган бўлса ҳам тарохорат қилган ҳисобланмайди деди шу ростми? гизни илмингизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай гап йўқ. Лекин Мусулмон киши шахсий тозалигига этиборли бўлиши керак.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарса соф фитратдандир: мўйлабни қирқиш; тирноқларни олиш; қовуқни қириш; қўлтиқни юлиш; мисвок», дедилар».
Шарҳ: Ҳақиқий инсоний одоб-ахлоқ доирасига кирувчи бу бешта нарсанинг ғоятда муҳимлиги бугунги кунда диндан мутлақо хабари бўлмаган кишилар томонидан ҳам тасдиқланмоқда. Динимизда эса фитратдан бўлган бу беш нарса ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
1. «Мўйлабни қирқиш».
Яъни мўйлабнинг лабнинг устига ўсиб тушган қисмини қирқиб, лабнинг қизғиш қисми яхшилаб очилиши, унга мўйлабнинг туклари тушмаслиги керак. Шунингдек, бошқа тарафларга қараб ўсган, тартибсиз бўлиб кетадиган туклари ҳам қирқиб турилади.
2. «Тирноқларни олиш».
Бу ҳам инсоннинг соф табиати талаб қиладиган нарса. Тирноқни вақти-вақти билан қисқартириб турилмаса, бўлмайди. Тирноқ ўсганда, тагига кир тўпланади. Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, тирноқни ўстириб юришнинг бошқа зарарлари ҳам бор. Фақат табиати бузуқ маданиятгина «Тирноқни ўстириб юриш маданиятдандир», демаса, бошқа биров бу номаъқулчиликни айтмайди.
Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб юбориш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам, зарари йўқ. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаш мумкин эмас.
3. «Қовуқни қириш».
Бунда инсоннинг олд ва орқа жинсий аъзоси атрофидаги юнгларни кетказиш кўзда тутилган. Аммо ўша ҳаром юнгларни қириш шарт эмас, балки ҳар қандай қулай услуб билан кетказилса бўлаверади. Мазкур жойларни озода тутиш ҳар бир эркагу аёлнинг соғлиғи, ҳаёти учун нақадар муҳим эканлигидан, динимизда бу масалага алоҳида эътибор берилган.
4. «Қўлтиқни юлиш».
Қўлтиқ остида юнг ўсиши ҳар бир одам боласида бор нарса. Шу билан бирга, қўлтиқ энг кўп терлайдиган ва энг кўп кирланадиган жой. Шунинг учун шахсий озодалик масаласида бу жойга алоҳида эътибор берилади. Мусулмон одам қўлтиғи остидаги юнгни тез-тез тозалаб туриши лозим. Бу шариатнинг амри. Бир эмас, барча анбиё ва расулларнинг суннати. Аллоҳ таоло яратган асл хилқатнинг суннати. Аллоҳ таоло юборган самовий диннинг суннати. Қўлтиқни тозалаш унинг юнгини юлиш билан бўлиши шарт эмас. Балки ўша юнгни қириш ёки бирорта юнг туширадиган модда билан тушириш ҳам жоиз.
5. «Мисвок».
Яъни тишни ва оғизни тозалаб юриш.
Бизда «мисвок қилиш» деб ишлатиладиган истилоҳ тишни ишқалаб ювиш маъносидадир. Қадимда маълум бир буталарнинг, аниқроғи эса, арок номли бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ҳадисда умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этмаганларини таъкидлашларидан бу ишга қанчалик аҳамият берилганини билиб олсак бўлади.
Ғарблик олимларнинг таъкидлашларича, дунё тарихида кишиларни тишни тозалаб юришга биринчи бўлиб амр қилган шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Ҳа, Ислом дини ҳали ҳеч ким тиш ювиш нима эканини билмасидан аввал, мусулмонларнинг тишларини тозалаб юришларини суннати муаккадага айлантириб қўйган эди.
Уламоларимиз: «Таҳорат қилган одам мисвок қилиши суннати муаккада», деганлар.
Баъзилари: «Бу иш – мустаҳаб», деганлар. Аммо, нима бўлганда ҳам, уни қилишга ундаганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо мисвок қилар эдилар. Вафотларидан олдин ҳам мисвок қилиб турганлари маълум ва машҳур.
Мисвок кўпроқ арок дарахти шохларидан олинади. Уламолар ўша дарахт шохларини кимёвий таҳлил қилиб кўрдилар. Диққат билан олиб борилган кенг кўламдаги илмий ишлардан сўнг, ўша дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги мавжуд тиш маъжунларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдалироқ экан, деган хулосага келинди.
Ҳозир баъзи ширкатлар арок дарахтидан фойдаланиб, тиш маъжуни ишлаб чиқардилар. Бу ҳам ҳадиси шарифнинг илмий мўъжизаси ҳисобланади.
Бу борада келган бошқа ҳадиси шарифларда юқорида зикр қилинган ишлардан бошқа ҳам фитрат суннатлари борлиги айтилган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қайчилаш; соқолни ўстириш; мисвок; бурунга сув олиб тозалаш; тирноқларни қисқартиш; баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш; қўлтиқни юлиш; қовуқни қириш; сув билан истинжо қилиш», дедилар. Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак», деди».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги ғарб маданияти Исломдан ўн беш аср кеч қолиб тарғиб қилаётган «шахсий тозалик ишлари» ҳақида сўз кетмоқда.
Ислом бундай ишларни «Фитрат суннатлари», яъни Аллоҳ таоло инсонни яратгандаги соф табиат ва Аллоҳ таоло инсонларга юборган соф динлар суннати, деб номлаган.
Қаранг, номлашда ҳам қанча фарқ бор. Исломий номлаш Роббининг кўрсатмаси ила бўлган. Ғарбий номлаш эса маданиятни кечикиб англаган инсоннинг ўз фикридан чиққан номлашдир. Шунинг учун ҳам икки ном ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал «фитрат суннатлари» ўнта эканини эълон қилиб қўйиб, кейин уларни бирма-бир номлаб чиқмоқдалар.
6. «Соқолни ўстириш».
Яъни соқолни мўйлаб каби қирқиб турилмайди, уни узун бўлишига қўйиб берилади. Аммо узун бўлиши қанча миқдоргача бўлиши мумкинлиги ҳақида бир оз ихтилоф бўлган. Ўша ихтилофнинг ашаддийлашган кўриниши ҳозир ҳам баъзи-баъзида зоҳир бўлиб туради.
Ҳанбалий мазҳаби асосида ўз фикрлари ила ижтиҳод қиладиган гуруҳлар: «Соқолга умуман тиғ теккизиш мумкин эмас», дейдилар. Улар ўзларининг бу гапларига ушбу лафзни ва яна шу маънога яқин ҳадиси шарифларни далил қилиб келтирадилар.
Аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари ҳар доим текис ва кўркам бўлган. Саҳобалар розияллоҳу анҳум ва хусусан, Абдуллоҳ ибн Умарнинг соқолларини текислаб юрганлари ҳақида ривоятлар мавжуд.
7. «Бурунга сув олиб тозалаш».
Буруннинг инсон ҳаётида тутган ўрнини гапириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Шундай муҳим аъзони яхшилаб, озода ҳолда тутиш ҳар бир мусулмон учун диний мажбуриятдир. Ҳар таҳоратда уч марта бурунга яхшилаб сув олиб, ичкарисига тортиб, сўнгра чиқариб ташлаш суннати муаккада сифатида шариатда жорий бўлган. Бу билан бурунга кириб қолган турли зарарли чанг-ғубор ва микроблар чиқариб юборилади ва инсон соғ¬лиғи учун муҳим иш амалга оширилади.
Яқинда олимлар бу борада илмий тажриба ўтказишди. Бунинг учун бир гуруҳ намозхон ва бир гуруҳ бенамоз одамларни, яъни бурнини доимо тозалаб юрадиган ва тозаламайдиган одамларни олдилар ва уларнинг бурунлари ичини ўрганиб чиқдилар.
Намозхонларнинг бурунлари тоза, ичида соғлиқ учун зарарли нарсалар йўқлиги маълум бўлди. Бенамозларнинг бурунлари ичидан эса турли микроблар чиқди. Уларнинг исмлари ва миқдори рўйхатини тузиб чиқишди.
Сўнгра бурнини тозаламайдиганларда мавжуд беморликлар рўйхати тузилди. Бурнини тозалайдиганлар бу беморликлардан фориғ эканлиги аён бўлди. Агар гап чўзилиб кетиши истиҳоласини қилмаганимизда, илмий нашрлардан бирида чоп этилган мақолани тўла таржима қилиб, мазкур китобга киритган бўлардик.
Биргина шу мисолнинг ўзидан ҳам Ислом динимиз қанчалик улуғ дин эканини англаб олиш мумкин, деб ўйлаймиз.
8. «Баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш».
Бунда инсон баданининг кир тўпланиб қоладиган қисмлари – бўғинлар, киндик, қўлтиқ каби жойлар кўзда тутилган. Албатта, бундай жойларни яхшилаб ювилмаса, кир тўпланиб, одамдан нохуш ҳид чиқиши, тўпланган ифлосликлар касаллик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
9. «Сув билан истинжо қилиш».
«Истинжо» деб инсоннинг икки чиқарув аъзосини пешоб ва ахлатдан тозалашга айтилади.
Анасдан ривоят қилинади:
«Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқсалар, мен ва бир бола икковимиз ўзимиз билан сувли мешчани олиб келар эдик. У зот сув билан истинжо қилар эдилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ҳазрати Анас айтган меш араб тилида «Идаватун» дейилиб, у теридан қилинган кичкина сув идишидир. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам албатта олдин тош билан тозаланиб олиб, кейин сув билан истинжо қилганлар.
10. «Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак», деди».
Фитратда бор нарсаларнинг ўнинчисига келгач, ҳадиснинг ровийларидан бирлари Мисъаб аниқ эслаб қола олмаган эканлар. Шуни илмий омонат юзасидан, Аллоҳ таолодан қўрқиб, очиғини айтибдилар. Уламоларимиз у киши қандай айтган бўлсалар, шундай нақл қилибдилар.
Мисъаб ўша ўнинчи нарса «оғизни чайиш» экани эҳтимоли кучлилигини ҳам айтибдилар. Дарҳақиқат, оғизни чайиш ҳам таҳоратнинг суннатларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомдан кейин, айниқса гўштли ва ёғли таомлардан кейин оғизларини чайганлар. Оғизни доимо чайиб, тозалаб юриш қанчалик фойдали иш экани ҳаммага маълум ва машҳур. Шунингдек, вақтида оғизни чаймаслик оқибатида келиб чиқадиган ноқулайлик ва зарарлар ҳам ҳаммага маълум.
Аллоҳ таолога ададсиз шукрлар бўлсинким, шариатимизда соғлиғимиз, гўзаллигимиз, саришталигимиз учун зарур бўлган ишлар савоб ҳам оладиган амалларга айлантириб қўйилибди. Валлоҳу аълам!Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Одоблар хазийнаси китобидан)
9 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 186 | Турли саволлар