38 йиллик қарз

Ассалому алайкум! Мен 1982-йилда универмагдан 10 дона тугмачани олиб пулини бермай кетиворганман. Шуни пулини қайтаришим керак, лекин у универмаглар йўқолиб кетган, сотувчиниям билмайман. Жуда қийналиб кетдим ўйлайвериб, нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало эгасини топишга ҳаракат қиласиз. Ҳақиқатан топишни имкони бўлмаса ўша одамни номидан садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar