Шундай ҳадис мавжудми?
Ассалом алайкум! Устозлар, бир аёлдан эшитиб қолдим. Агар ўғил ўз онасини опичлаб 1 марта ўз ҳовлисини айлантириб чиқса 3 марта ҳаж сафарини адо қилган савобини олар экан. Шу ҳақида ҳадислар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. قال النبي صلى الله عليه وسلم " ما من رجل ينظر إلى والديه نظرة رحمة إلا كتب الله له بها حجة مقبولة مبرورة " "البيهقي في شعب الإيمان Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким ота-онасига раҳмат назари билан назар қилса, Аллоҳ унинг эвазига қабул бўлган ҳажжи мабрурни ёзиб қўяди” деганлар. Байҳақий ривояти. وفي رواية بلفظ . ما من ولد بار ينظر إلى والديه نظرة رحمة إلا كتب الله له بكل نظرة حجة مبرورة " قالوا : وإن نظر كل يوم مائة مرة ؟ قال "نعم ، الله أكبر وأطيب Бошқа бир ривоятда : “Солиҳ фарзанд ота-онасига раҳмат назари билан қараса, ҳар бир қарашига Аллоҳ таоло мабрур ҳажни ёзиб қўяди” дедилар. “Бир кунда 100марта қарасаям-а” дейишди. “Ҳа, Аллоҳ улуғ ва пок Зотдир” дедилар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:35 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳадислар