Розилиги бўлмаса, онлайн дарсларни сақлаб олиш
Ассалому алайкум! Мен бир неча йиллардан бери Инглиз тили ва IELTSда дарс бериб келаман. Аллоҳ берган илмим орқали ризқ топаман. Ҳаммага аён, карантин туфайли дарслар ҳам онлайн тарзда ZOOM платформасида олиб борилмоқда. Биз ўқувчилардан ойлик ҳақ олиб илм берамиз ва дарслармиз ҳозир онлайн олиб борилаётгани сабабли ZOOM патформасида пресентация орқали дарс ўтябман. Мен у презентацияларни тайёрлаш учун ўз илмимдан фойдаланганман, ўзим меҳнат қилганман ва тарқалиб кетишини ҳоҳламайман албатта. Ўқувчилар дарс бошланишида аввал онлайн дарсларда қатнашиб илм олиш шарти асосида тўлов қилишад яъни келошувда дарслари видео запис қилиш бўлмайди. Дарслар давомида ўқувчилар мен пресетация қилаётганимда запис қилишни сўрашади. Биринчи саволим: шу вазиятда мен уларга запис қилишга руҳсат бермасликка ҳаққим борми? Иккинчи савол: менга билдирмасда пинҳона запис қилиб олишса уни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзи фойдаланиши учун ёзиб олишдан ман қилишга ҳаққингиз йўқ. Чунки у ўша дарсни ҳақини тўламоқда. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 05:30 | Савол-жавоблар | 148 | Таълим ва мутаъаллим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзи фойдаланиши учун ёзиб олишдан ман қилишга ҳаққингиз йўқ. Чунки у ўша дарсни ҳақини тўламоқда. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 05:30 | Савол-жавоблар | 148 | Таълим ва мутаъаллим