Берилмаган закот

Ассалому алайкум! Ўзим турмуш қурганимдан сўнг турмуш ўртоғим билан жами 7-8 йил ичида пул йиғиб кўп қаватли бинодан уй олдик. Ўша йилларда садақа ёрдам берилган бўлсаям, бирон марта закот бермаганмиз, яъни закот деб бермаганмиз. Ўша закотларни қандай хисобласа бўлади ва умумий суммани бўлиб кўпчиликка берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нисоб эгаси бўлсаларингиз закотини чиқаринглар. Диний идоранинг сайтига кирсангизлар ўтган йилларнинг нисоблари бўлади. Ёки ёзсангизлар айтиб беришади. Ҳисоблаб закотни адо қилинглар. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 142 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar