Астма касалиман нима қилай?

Ассалому алайкум! Астма хақида сўрагандим Сальбутамол дориси сепилса томоқдан ўтса рўза очилади деб жавоб ёзибсиз. Энди мен нима қилай? Ахир шу дорини ишлатмасам бўмаса, жуда қаттиқ қийналиб қоламан. Дори (Сальбутамол)ни оғизни ичига сепиб қўйсам яъни, дори томоқдан ўпка йўлига ўтмаса барибир яхши нафас ололмаяпман, мажбурман хавони ичкарига тортиб дорини сепишга ўшанда нафасим очилвотди. Лекин рўза тутишда давом эттирвомман. Маслахат беринг бунинг бошқа хукми бўса керак? Рўзани ташаш ниятим йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозолни ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлсалар, қазосини тутиб берадилар. Агар қишнинг кунида ҳам аэрозолни ишлатмасдан тура олмасалар, ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки қийматини фидя қилиб берадилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:06 | Савол-жавоблар | 147 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar