Зинокор билан яшаш
Ассалому алайкум! Авваламбор узур сўрайман ва яна зино хақида савол бермоқчиман. Биз оила қурганимизга 8 йил бўлди, яқин 2 йилдан бери эрим хам ман хам намоз ўқиймиз, хозир хижобдаман, аллоҳга беадад шукрки бир биридан ширин 3 фарзанд берди. Турмушимизнинг илк кунидан бошлаб эримнинг хиёнатини хис қиламан ва ўзи хам тан олган. Турмушимизнинг 2-3 йилида бева аёл билан зино қиларди, кейинчалик бошқа аёллар хам борлигини билдим. Хозиргача уни бу ишдан қайтара олмаяпман, уйланинг хохлаганизга лекин зино қилманг десам икки томонни бир хил тутолмайман иккинчидан бирига адолатсизлик қилган бўламан дейди. Эримни бу йўлдан қайтаришга кўп уриндим, аввал дўзахни айтиб қўрқитдим, кейин жаннат хақида гап бошладим, лекин бефойда. Кеча қўшни аёл билан гаплашиб қаерда ва қачон учрашишга келишганини билдим. Саволим шундан иборатки, нима қилай? Яшамайман десам ўзим отасиз ўсганим учун фарзандларимга буни раво кўрмайман. Яшайман десам эримнинг зинокорлигига чидай олмаяпман. Маслаҳат беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда эркак уйидаги ҳалолидан қониқмаса кейин ҳаромга қарайди. Ўзингиз устингизда ҳам ишланг. Кўнглини олишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳам бўлмаса никоҳига олишини айтиб туриб олинг. Адолат қилишизга ёрдам бераман деб айтинг. Нима қилиб бўлса ҳам зинодан қайтаринг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 08:14 | Савол-жавоблар | 181 | Оила ва турмуш