Бор кет дея кўп маротаба айтилса талоқ тушадими?

Ассалому алайкум Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу зикр аҳлидан сўранг ҳаяти аъзолари инсон ҳаёти давомида кўп хатолар қилар экан. Авваллари мен аёлимга айрим сабабларга кўра (бор кет) дея бир неча марта айтганман хозир эса кет дейишимга сабаб бошқачароқ гап шундаки 2 йил бўлди Россияда бирга ишлайдиган йигитлар номоз ўқийди мен ҳам уялганимдан номоз ўқишни бошладим нос чекар эдим ташладим яқинда уйга келиб уйдагиларга бенамоз юрмангизлар оқибати ундай бўлади бундай бўлади деб тушунтирдим Аллоҳга шукур ўғил қизим, Онам номоз ўқийди аёлим эса (у ёққа ўтиб аллоҳу Акбар бу ёққа ўтиб Аллоҳу Акбар) фақат шу билан бир нарса ўзгарилармиди деди тишимни тишимга қўйиб миқ этмадим сўнг яқинда биз учун муқаддас бўлган Қуръони Карим китобидан олиб келдим ва уйда очиб кўрдим Фотиҳа сурасини ўқидим сўнг бирор киши бе тахорат ушламасин дея теппага қўйдиму чиқиб кетдим шом вақти бўлди намозни ўқидим сўнг қизиқиш билан китобни олиб қарасам китобни ёнидан озгина қирилган экан ким тегди китобга десам аёлим мен тегдим (Аллоҳ сақласин) ёқиб юбораман ҳали деди мен эса жаҳлим чиқиб кетди аёлим кўзимга шайтондек бўлиб кўриниб кетди оз қолдию шунда ҳам талоқ айтмадиму лекин йўқол кўзимдан бу уйда сенга жой йўқ ризқинг узилди мен сендан рози эмасман дедим Аллоҳ кечирсин талоқ тушадими...?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар “йўқол кўзимдан бу уйда сенга жой йўқ ризқинг узилди” деган гапларни талоқ ниятида айтган бўлсангиз талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 08:25 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar