Ширкми ёки

Ассалому алайкум! Менда шундай бир қўрқувли туйғу пайдо бўлдики, худди бир ширк келтириб қўяётгангдек бўляпман. Ўтирсам ҳам, турсам ҳам қандайдур қўрқинч мени қийнаяпти, лекин ширк келтиришни ҳеч ҳам хоҳламайман. Аммо қандайдир бир туйғу қуршаб олганки, худди қалбим қоронғу бир хонага кириб олиб чиқишни хоҳламаётган одамдек бўлиб қолди. Қалбим шундай сиқиляптики ҳеч нарсани ўйлашни ҳам орзу қилишни ҳам хоҳламаяпти. Бундан қийналиб кетдим, лекин албатта бир кун келиб роббимнинг ёрдами келишини чин қалбимдан сўраб дуо қилаяпман. Қалбимга бирор ойдинлик киритиб, бир оз ҳотиржам қилиш учун шу саволни беришга қарор қилдим. Бу одатий ҳолми ёки бу ширкми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”ни кўп айтинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 08:47 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar