Ўқишга кириши учун ёрдам

Ассалому алайкум! Мен чет элдаги университетга онлайн тарзда имтиҳон топшираётган шахсга маълум миқдордаги пул эвазига ёрдам берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унга таълим бериб ҳақ олсангиз бўлади. Аммо унинг ўрнига имтиҳонда қатнашишингиз ёки имтиҳон вақтида жавобларни айтиб туришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:45 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar