Қарздор ҳисобланаманми?

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда олий ўқув юртида ўқийман. Ўқишга киришдан олдин репититорга қатнаганман. Ўша вақтда ўқитувчимиз тўлов пули 1млн 600минг сўм, агар пули олдиндан яни янги йилгача тўланса 1млн 500минг қилиб тўланса бўлади деб айтган эди. Мен янги йилдан кейин пулини тўладим, аввал 1млн 200минг 2-3 кундан кейин 300минг сўмни бергандим. Имтиҳондан олдин ўқитувчимиз яна юз минг қарз эканимни айтди лекин шу кунгача қарздорлигимни айтмаганди. Мендан бошқа ўқувчилар ҳам тайёрлов пулини йил охирида 1млн 500минг қилиб берганлар ҳам бор экан. Лекин улардан қолган юз мингни сўрамаган. Айтингчи мен ўқитувчимдан қарздорманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзидан сўранг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 09:08 | Савол-жавоблар | 142 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar