Турмуш қурмаслик мумкинми
Ассалому алайкум! Агар никоҳ остонасидаги инсон жуфтига зулм қилиб қўядиган бўлса, никоҳ қурмаслиги мумкинакан? Манда ҳолат ҳам шунга яқинроқдай туйилади, ёшим 24да турмушка чиқишдан қўрқаман сабаби у инсонни ва оиласини ҳизматида бўла олмаслигимдан, ёмон фелимдан (аразчи ва жахлдорман базида миннатчи ҳам), билиб билмай тилим билан озор бериб қўйишдан қўрқаман. Бир инсонни бахтсиз қилиб қўйишдан қўрқаман. Ҳозирда талабаман, лекин жудаям асабийман ўзимдам ўзим хафа бўлиб йиғлаб аразлаб қоламан, онами хафа қилиб қўяман. Базида ўзим ҳам шу фелимдан чарчаб кетаман, қанча ўзимни ислоҳ қилишга ҳаракат қилсам ҳам бир муддатдан кейин яна шу ҳарактеримга тушиб қоламан. Аллоҳдан қўрқаман, чин муслима солиҳа мўмина қиз бўлишни жуда ҳам хохлайман, ҳижобдаман Қуръон ҳам ўқийман, аммо шунда ҳам ҳақиқий солиҳа бўлолмаятканимдан ўзимдан хафаман. Аллоҳ берган умрни Ўзини рози қиладиган даражада яшашга ҳаракат қиламан. Бу ҳолатда Аллоҳ мандан норози бўлиб қолмайдими? Яъни никоҳ қурмасам ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Сиз Аллоҳдан солиҳ турмуш ўртоғ сўранг. Ислом дини насоро, яҳудийларнинг роҳиблари каби дунёни тарк қилиб, ҳаммадан алоҳида бўлиб олиб, оила қурмасдан фақат ибодат қилишга тарғиб қилмайди. Агар инсоннинг яратилишидан асосий мақсад Аллоҳ таолога ибодат қилиш бўлсада, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрат ва суннатларига мувофиқ бўлмаган, таълимотларига мувофиқ бўлмаган ибодатда яхшилик йўқ. Инсоннинг ибодати у зотнинг таълимотларига мувофиқ бўлгандагина, Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлади. Ислом асосий беш рукндан яъни улар ақоид, ибодат, муомалот, турган жамиятидаги кишилар билан бўладиган муносабатлар ва хулқдан иборатдир. Ким булардан бирортасига амал қилмаса, ундай инсонни динига мукаммал амал қилувчи деб айтилмайди. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ ثَلَاثَةُ رَهْطٍ إِلَى بُيُوتِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَسْأَلُونَ عَنْ عِبَادَةِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، فَلَمَّا أُخْبِرُوا كَأَنَّهُمْ تَقَالُّوهَا، فَقَالُوا: وَأَيْنَ نَحْنُ مِنَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَدْ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ، فَقَالَ أَحَدُهُمْ: أَمَّا أَنَا فَإِنِّي أُصَلِّي اللَّيْلَ أَبَدًا، وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَصُومُ الدَّهْرَ وَلَا أُفْطِرُ، وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَعْتَزِلُ النِّسَاءَ فَلَا أَتَزَوَّجُ أَبَدًا، فَجَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِلَيْهِمْ، فَقَالَ: أَنْتُمُ الَّذِينَ قُلْتُمْ كَذَا وَكَذَا، أَمَا وَاللهِ إِنِّي لَأَخْشَاكُمْ ِللهِ وَأَتْقَاكُمْ لَهُ، لَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ، وَأُصَلِّي وَأَرْقُدُ، وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ، فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар: «Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у зотнинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган», дедилар. Улардан бири: «Мен абадул абад тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умрбод рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман», деди. Яна бошқа бири: «Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб: «Шундай, шундай, деганлар сизларми?! Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дедилар».
Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳадиси шарифда уйланиш, оилали бўлиш ибодат, тақводорлик ва Аллоҳдан қўрқиш маъноларига зид эмаслиги баён этилмоқда. Уйланиш Аллоҳдан энг қўрқувчи банда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», деганлари имкони бўла туриб, никоҳда бўлмаслик, оила қурмаслик мусулмон учун мутлақо тўғри келмаслигини аён этади. Уйланмай, оила қурмай юриш мусулмонларга хос иш эмас. Баъзи бир динларда никоҳли бўлмаслик тақводорлик ҳисобланиши ҳам одамларнинг ўзидан чиққан залолат эканлиги, бу эса илоҳий таълимотларга зидлиги шундан билинади. Чунки Аллоҳ таоло инсон зотини яратган чоғида, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, жинсий рағбат билан яратган. Бу рағбат инсон учун, унинг бахт-саодати учун, инсоният учун керакли нарсадир. Бўлмаса, Аллоҳ таоло инсонни бундай қилиб яратмас эди. Ана шу жинсий майлни пок йўл билан қондириш зарур. Бу эса шаръий никоҳ орқали амалга оширилади. Аксинча бўлса, турли ноқулайликлар, зарарлар келиб чиқади. Уйланмай, оила қурмай, жинсий майлни қондирмай юриш инсон табиатига зид ва зарарлидир. Ўзини жинсий алоқадан олиб қочган кишилар ўз соғлиқларига зарар етказибгина қолмай, инсон наслининг қирқилишига, дунёнинг хароб бўлишига сабаб бўладилар. Шунингдек, жинсий майлини пок йўл билан эмас, ҳаром йўл билан қондириб юрганлар ҳам ўзлари ва ўзгалар бошига, бутун инсоният бошига турли бало-офатлар келишига сабаб бўладилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, никоҳда бўлишга, оила қуришга ҳаракат қилиш лозим. Акс ҳолда у зотнинг йўлларидан бошқа йўлда юрилган ҳисобланади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:08 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш