Тахвид
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Ижозат берсангизлар мени бир нечта саволларим бор эди. Аммо купрок. Агар нотўғри ва майда саволлар билан безовта килган булсам олдиндан узр сурайман сизлардан. Эшитганманки кимда ким бирор улган киши хаккига 70 минг маротаба "Ла илаха иллАллоҳ" калимасини айтса, уша улган одамнинг кабр азоб енгиллашар экан. Яна бир китобда укиб колдим 99 марта "Ла илаха иллАллоҳ" деб 100 чисида "Мухаммадур Росулуллох" дейиш керак экан. Саволларим шулардан иборат эдики: 1) 70 минг маротаба айтиб ушбу калимани сунгисида "Мухаммадур Росулуллох" ни кушиб куйса буладими яъни тўғри айтилган буладими? 2) Бу калимани одам узи учун айтиб куйса хам буладими олдиндан? 3) Ушбу зикрлар айтилиб булгандан сунг умумий дуо килинадими (яъни кимдир бир кунда 5 минг маротаба айтиб юриши мумкин). Хар куни айтилган зикрдан сунг охиригача айтиб булмагунча дуо килмаса хам булаверадими? 4) Ва охирида дуо килаётганда аввал пайгамбаримизга сунгра маййитга багишланиши керакми? 5) Бу ишни узи ибодатлик булмаган одам килса хам утаверадими? Жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат устозлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар қандай савобли амални қилиб савобини ўтганларга бағишлаши мумкин. Саноғини ҳам чегараси йўқ. Қандай бағишлашни ҳам фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:41 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар қандай савобли амални қилиб савобини ўтганларга бағишлаши мумкин. Саноғини ҳам чегараси йўқ. Қандай бағишлашни ҳам фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:41 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар