Онам аёлимдан ажрашасан деб туриб олган

Ассалому алайкум! Аёлим онамдан сўрамастан ойлигига оёғига нарса олудикан, менга айтуди олинг дегандим олибди. Энди онам мени хурмат қилмади “Ажрашасан, мен розимасман ажрашмасанг” деб қаттиқ турволди. Беш махал номоз ўқимиз хамамиз, она рози Аллоҳ рози деб турибди. Ўртада боламиз бор, онам “Аллоҳ уларни ажратирвор” деб дуо қилаяпти. Аёлимни ҳақорат қилганида “Унака қилманг, келиниз Аллоҳни омонати” десам эшитмастан бошқага уйланасан дияпти. Нима қилишк ерак?  
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ажрашманг. Аёлингиз сизга сигирмидики онангиз айтгани учун бозорга бориб алмаштириб келаверсангиз. Ҳозирги қайнота-қайноналар ҳаддиларидан ошяптилар. Бу кетишда уларни охир оқибати хор бўлишдан бошқа нарса бўлмайди. Онангизга ўзи яхши кўрадиган яхши нарсалардан совға қилинглар. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar