Амазон ФБА

Ассалому алайкум! Қадрли Устозлар Аллоҳнинг ози сизларни қўлласин. Ҳеч кимга сир эмас форехда валута олиб сотиш ҳаром эканлиги. Бугунги кунда кўплаб мусулмонлар, хусусан Ўзбекистонда ҳам Амазон ФБА орқали савдо сотиқ қилишмоқда. Тушунишим бўйича Хитойдан ёки Кореядан улгуржи нархда товар сотиб олиб, уни Амазон сайти орқали Америка ёки Европа давлатларига сотиш мумкин экан. Етказиб бериш, қадоқлаш ва харидорнинг қўлига етиб боргунга қадар бўладиган жараёнларни Амазоннинг ўзи назорат қилар экан. Бу фаолият тури учун Амазонга НДС солиғи, амазон омборидан фойдаланганлик учун солиқ ва доставка учун ҳам солиқ олинар экан. Саволим Амазон ФБА ҳақида қандайдир фатво берилганми, мусулмон одамнинг онлайн савдо билан шуғулланиши қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вакиллик қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 183 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar