Шу жонлиқ гўшти ҳалолми

Ассалому алайкум! Тафсири ҳилол китобида "...Жоҳилият араблари ўзларининг бут санамларига атаб жонлиқ сўйишар ва уларнинг қонларини суртишар эди. Бундай ҳайвонларнинг гўшти гарчи улар Аллоҳнинг номини айтиб сўйилган бўлса ҳам, бутларга атаб сўйилгани учун ҳаромдир..." дейилган. Ҳозирги вақтда кўп учрайдиган ҳолат: "Чилтан момоларига", "Эскичага", "Кинначиларга" ва ҳоказоларга айнан шу нарсаларини "янгилаш" учун жонлиқ сўйишади. Шунда у жонлиқнинг гўшти ҳаром бўладими? Мен уларга Аллоҳдан бошқага атаб сўйилган ҳар қандай жонлиқ гўшти ҳаром бўлади десам улар сўяётганда Бисмиллаҳни айтяпти-ку, айтса бўлди ҳалолда дейишяпти. Саволим шу сўйилган жонлиқ гўшти ҳалолми ёки ҳаромми? Агар ҳаром бўлса шу гўшт қўшиб тайёрланган таом ҳам ҳаром бўлади тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мутлақо ҳаром. У гўшт қўшиб тайёрланган таомлар ҳам ҳаром. Чунки қурбонликни ҳаммаси фақат ва фақат Аллоҳ таоло учун бўлиши керак. Уларни ишлари ҳам фолбиннинг ишига ўхшайди. Жинларга сиғинишга буюриб, орқасидан таҳорат олиб намоз ўқинг дейишига ўхшайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar