Кимни розилигини олиш мухимроқ?
Ассалому алайкум! "Жаннат оналар оёқлари остида" деган гап бор. Бундан биринчи навбатда онани рози қилиш кераклигини тушунамиз. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Агар махлуқни махлуқга сажда қилиши мумкин бўлганда, аёлни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим" деганлар. Бундан аёллар биринчи навбатда эрларини рози қилишликлари кераклигини тушунамиз. Демак 1-ибора фақат эркакларга аталганми? Яъни эркаклар одамлардан биринчи навбатда онасини, аёллар эса биринчи навбатда эрини розилигини олиш керакми? Агар нотўғри бўлса, унда Аллоҳдан кейин одамлар ичида биринчи навбатда кимни розилигини олиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз ҳаққини адо қилиб Аллоҳни розилигини топиш керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз ҳаққини адо қилиб Аллоҳни розилигини топиш керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар