Ногирон боланинг намози

Ассалому алайкум! Мени ўғлим 6 ёшда, унга болалар церебрал фалажи диагнози қўйилган. Фақат ётади, кейин думалайди, бошқа харакат қилолмайди, гапиролмайди, овқатларни хам ўзи еёлмайди. Врачлар яхши бўлишига умид йўқ дейишди. Агар шундай бўлганда буларнинг намоздаги савол-жавоби қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон бир амалга буюрилиши унинг ақли, саломатлигига боғлиқ. Жасадига боғлиқ эмас. Шунинг учун мажнун инсонларга фарз, ҳаром деган нарсалар йўқ. Жавобгарликка ҳам тортилмайдилар. Инсонда ақл даражасига қараб вазифалар юклатилинаверилади. Кимда ақл қанчалик кучли бўлса унда бўлган жавобгарлик ҳам кучайиб бораверади. Инсонлар ёши кексайган сари ақли заифлашса мажбуриятлари ҳам камаяди. Баъзи бир камчиликларига кўз юмилади. Жасадни кучли заифлиги эса рол ўйнамайди. Тоқати етганича амалларни бажаришга буюрилади. Ҳажга қодир бўлмаса ҳаж фарз эмас. Закотга қодир бўлмаса закот вожиб эмас. Тик туриб намоз ўқишга қодир бўлмаса ўтириб, унга ҳам қодир бўлмаса ётиб ўқиш мумкин. Хуллас асосий эътиборга олинадиган нарса бу ақл. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 164 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar