Официант меҳнат таътил маоши
Ассалому алайкум! Мен Лондонга ўқишга келганимда билиб билмай официант бўлиб ишлаганман (ҳалол бўлмаган овқат ейилишида ҳиссам бўлган) кейинчалик буни билиб ишни тўхтатдим ва шу билан вирусни деб ишлар ҳам тўхтади. Биз меҳнат таътилига чиқдик лекин унгача мен ишимдан воз кечиб бўлган эдим шунчаки қонуний ишдан бўшамаган эдим. Вирус сабабли ишсиз одамларга давлат томонидан фурлоугҳ(меҳнат таътили маоши) бериш қонуни кучга кирди ва мен ўша агентвада ҳалиҳам ҳужжатларим борлиги учун менҳам бу пулни 5 ойдан бери олиб келябман. Саволим шу пул ҳалолми? Мен бу ишни аллақачон тўхтатганман лекин давлат мени стажим борлиги учун ва ҳозирча иш йўқлиги учун пул беряпти. Барча ишлган пулимни ўртачасининг 80% берилмоқда , давлат 70% бермоқда ишхона 10% зини. Лекин мен умуман ҳаром бўлган иш қилмадим тоғри олдин қилгандурман лекин улар учун маошимни олиб бўлганман ва ҳозирда бошқа иш қилябман. 1. Шу олаётган (меҳнат таътил) пулим ҳалолми. 2.Офитсиантлик қилиб топган пулимни контракга ишлатдим ва еб ичдимҳам ва бу ишим ҳато бўлди ҳаром луқма едим. Ҳаром луқма еган инсонни 1 йилли савоби қабул қилинмас экан. Нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша ернинг муфтийларидан сўранг. 2). Ҳаром луқма еган одам тавба қилса тавбаси қабул бўлади ва ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша ернинг муфтийларидан сўранг. 2). Ҳаром луқма еган одам тавба қилса тавбаси қабул бўлади ва ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром