Фолбин ва вазият

Ассалому алайкум! Бир хадис эшитгандим қиёматга яқин эру хотинлар бир бири билан беникох яшашади деган манода шуни изохлаб берсангиз. 2. Биз кетма кет 4 хонадон қариндошлар яшаймиз опоқимни ака укалари томондан қариндошлар ўзим тенгқур ва озроқ ёши катта амакиваччаларим билан деярли ака укадекмиз. Орасида уйланганлар бор ва уйланмаганлар, онам ўша амакиваччаларим келинларидан бази нарсаларни эшитибди. Яни фолбинга борганлигини онамга мақтаниб гапирибди. Қайнасини оғзини ёпиш учун. Саволим шуки бу холатларда қилиш керак чунки 1-саволмда этган хадисга боғликмикан деп ўйлаб қолдим ва бу жуда қаттиқ оила бузилишигача олиб боривчи масала бўлганлиги учун хеч кимга сийқаси чиқарилгани йўқ, фолбинга боршлик куфр эканлигини хадисдан малум бази савол жавобларда шубхани йўқотиш учун никохни қайта ўқитиб олиш керак дейлганини ўқигандим. Энди нима қилишлари керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Эр-хотинни никоҳи узилади, лекин улар буни тан олмасдан бирга яшаб юраверишади дегани.2). Ўша “шубхани йўқотиш учун никохни қайта ўқитиб олиш керак” жавобда ўқиганингиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 11:42 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar