Намозимдаги хатолик
Ассалому алайкум! Намоз давомида тахорат сингандек бўлса аммо ишончи комил бўлмаса кейин балки синмагандек деб намозда давом этса бироз вақтдан кейин кўнгил таскин топиши учун қайта тахорат олиб намозни қайта ўқиса шу тўғри бўладими? Балки тахоратим синмаган бўлган. 2. Фарз намозида 1 марта Аллоҳу акбарни овоз чикармасдан айтиб қўйса, кейин сажда вақтида тили келишмай субхана роббийал ал аз деб кейин ала деб тўғирласа шу икки холат учун саждаи сахвни энди ўрганаётган одам уни қилмаса гунохкор бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри бўлади. Лекин бу ҳолат кўп такрорланаётган бўлса, намозни қайтарманг.2). Намозга киришиш учун, энг аввалида, қўлни қулоқ баробарида кўтариб айтиладиган такбир (Аллоҳу Акбар лафзи) фарздир. Уни камида ўзингиз эшитадиган овозда айтмасангиз намозга киришмаган бўласиз. Намоздаги бошқа такбирлар эса суннат бўлиб, уларда нуқсонга йўл қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Сажда ва рукуъда айтиладиган зикрлар ҳам суннат бўлиб, уларда нуқсонга йўл қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 11:53 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз