Келишилмаган уста ҳаққи
Ассалому алайкум! Аёлим ўзи учун бир тикувчи билан олдиндан сўраганда битта кўйлакни кўпи билан 300 минга тикаман деган эди, тўттача кўйлаклар тиктирди. Кўйлаклар битгандан сўнг ҳаққини бермоқчи бўлиб сўраганда у ҳар бир кўйлакни тахминан 500 минг сўмлар атрофида нархлади, аввал айтган гапини тан олмади (кўйлак учун мато ва керакли деталларни аёлимни ўзи олиб берган тикувчига). У тикувчининг атрофидаги бошқа тикувчилар ўша турдаги кўйлаклар учун кўпи билан ҳар бирини 200 ёки 250 минг сўмдан тикишар экан. Аёлим у тикувчига 4 та кўйлакга 400 минг сўмдан ҳисоблаб берди. Лекин тикувчи норозиман, буюрмасин дебди (динни яхши билмайди). Савол: Уста ҳаққи деб, майли бераман ўша қоган пулни ҳам, лекин бу вазиятда у ҳақми? Ахир хизматини қиммат баҳолаяптику, ёки уста ўзи хохлаганча нарх қўйиши мумкинми. Бу вазиятда нима қилай? Ўша қолган суммани унга бермасдан оилам ота онамга сарфласам афзал эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар уста ҳақини одиндан келишиб олмаган бўлса ажри мисл, яъни ўша ишни қилганга одатда неча пул ҳақ берилса ўшани олишгагина ҳақи бор. Ортиғини олишга ҳақи йўқ. Қарғаниб дуобад қилган тақдирда ҳам ҳеч қандай ўтмайди. Аксинча икки баробар гуноҳкор бўлади. биринчидан одатдаги ҳақидан ортиқча олгани, иккинчиси ноҳақдан қарғагани учундир. Иш бошлашдан аввал аниқ келишиб олиш керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 12:14 | Савол-жавоблар | 186 | Ислам