Очиқ жойда намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мен диний бир кино кўрдим кинода бир киши очиқ одамлар гавжум жойда намоз ўқимоқчи бўлди. Биродари уни қайтарди, очиқ жойда намоз ўқиб бўлмайди деди. У айтди очиқ жойда намоз ўқиса бўлади ниятга боғлиқ деди. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фақат одамлар ўтадиган йўлда, бошқаларга халал берадиган ўринларда ўқимайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ер юзининг ҳамма жойи мен учун саждагоҳ қилинди” деганлар. Бу умматнинг хусусиятларидан бири олдинги умматлар каби махсус ибодатхоналардагина ибодат қилинмай ҳамма жойда қилинган ибодат қабул бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar