Эрнинг тинимсиз хиёнати

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанимга 8 йил бўлди. Турмуш ўртоғим шу йиллар давомида тинимсиз хиёнатлар кўчасида юрдилар. Доим уларни тушимда ким билан юраётганларини кўриб кетига тушсам бу хақиқат бўлиб чиқарди. Топалон қилиб жавобимни сорасам сендек аёлни қоядиган ахмоқмасман диб олиб қоладилар. Лекин ўзларини хато ёлда эканликларини сездириб қоядила. Масалан ерга уришни бошлидила исломда аёлни ерга уриш мумкинми. Идеал инсон болмиди аммо энг яхши болиш учун ҳаракат қилганман. Кўп сиқиламан базида хаётдан тойиб кетганде хис қиламан. Фарзандларимга қараб овунаман. Дилозор инсон билан яшаш осон болмасакан. Коп дилим огриб қовотти. Шу инсонни харомдан қайтаришни( спиртли ичимликлар, бенамозлик, ёмон аёллар) бирор иложи борми. Балки шунда дилозорликдан тийилиб тинч яшармидик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингизни қайдай эканлигидан қатъий назар сиз унинг ҳақларини адо қилиб, вазифаларингизни бажариб бораверинг. Ҳаққига кўп дуолар қилинг. Намозларингизни вақтида ўқинг, сабр қилинг. Ибодат ва дуоларингиз зое кетмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 02:04 | Савол-жавоблар | 171 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar