Жамоат намози ёки кечки овқат
Ассалому алайкум! Яқинда бир маълумот ўқидим. Нотўғри тушунган бўлсам олдиндан узур сўрайман. Унда айтилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Агар кечки овқат намоз пайтига тўғри келиб қолса, биринчи кечки овқатни тановул қилиб кейин намозни адо қилиш керак" маъносидаги хадислари бор экан. Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозини жамоат бўлиб ўқишликда жуда катта савоб борлиги ва бунга буюрганликлари ҳақидаги хадисларини ҳам кўп эшитганман. Агар кечки овқат айнан жамоат намози вақтига тўғри келиб қолса, қандай йўл тутган яхши, оила билан бирга кечки овқат қилишми ёки жамоат намозига боришми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У вақтдаги қорни очлар билан ҳозирги кундагиларни фарқи бор. Ҳозирги кунда хуфтонни жамоат билан ўқинглар. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:04 | Савол-жавоблар | 156 | Ибодатлар