3976 Телеграм канали саволи
Ассалому алайкум! Саволим телеграм канализдаги 3976 савол юзасидан, демак "Зебоиш" жоиз экан деб бир инсон мукаммал яшасада бир инсон очликдан, касалликдан ва турли молиявий кийинчиликлардан вафот этса, ахир "Осойиш" хам у инсонга етарли булардику, нахотки шунака хор булаётган инсонлар була туриб шунака мукаммал яшашга дин рухсат берса, Яманда, Бангладеш, Покистон ва бошка давлатларда юз минглаб мусилмонлар турли етишмовчилик сабабли халок булишмокда, биз эса "Зебойиш" хаётини кечирсак Аллох рози булармикан? Атеист динсизлар юкоридаги муаммолар учун Аллохни айблашади, эмишки Аллох булганида инсоният хор булмасди дейишади билишмайдики Аллох ер юзини нематга тулдирган, бу неьматлар нафакат 8 млярд инсонга балким 80 млярд инсонга етарлидир факат тугри таксимот ва чиройли тадбир талаб килинади бандаларидан бу хам Аллохнинг буюк мужизаларидан, неьматлар якка шахслар кулида тупланиб коляпди бугунги кунда кофирлар олтиндан буд ясатиб сигинишса мусилмонлар улкан тилла кандиллар билан масжитларини безатишмокда Илон Маск сингари христианлар эса инсоният мулкини коинотни ислох килишга сарф килишмокда худдики ерда муаммо колмаганидек кискаси етарлича исрофда яшамокдамиз бунинг касрига бегунох болалар очликдан халок булишмокда, мени хаётим яхши Алхамдулиллах аммо "Зебойиш" хаётини кечиришга виждоним булмаяпти, мен агар кузимни чирт юмиб кибрланмасдан, "Намойиш" килмасдан бадавлат яшасам киёматда мени Аллох жазоламасмикан? Саволим узунлиги учун маьзур тутинг!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ китоб ўқинг. Бизни мақсадимиз сизни ақлингизга келган нарса эмас. Биз ҳам исроф нима эканлигини яхши биламиз. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ китоб ўқинг. Бизни мақсадимиз сизни ақлингизга келган нарса эмас. Биз ҳам исроф нима эканлигини яхши биламиз. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат