Порахўр раҳбарни ўшлаб берса бўладими

Ассалому алайкум! Сизлардан бу нарса ҳақида чидолмаганимдан савол бераяпман. Бизнинг раҳбар ходимлардан хар хил баҳоналар билан пул талаб қилади. Эвазига бирон бир юмушини ҳал қилишини билдиради. Баъзи ходимлар даволаниш учун қонуний моддий ёрдам сурайди шунда берилган моддий ёрдамнинг маълум қисмини ўзида олиб қолади ҳатто учдан икки қисмини ҳам олиб қолади ходимнинг қийналиб қолиши қизиқтирмайди. Мана шундан раҳбарни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўшлаб берсам ёки устидан арз қилсам тўғри буладими. Пул берганлар гувоҳ ўтишни ҳоҳламасликлари ҳам мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал ўзига насиҳат қилинг. Порахўрликни йиғиштирмаса оқибати ёмон бўлишини айтинг. Ўзгармаса тутиб беринг. Валлоҳу аълам!

27 Ноябр 2023, 14:00 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar