Аввобийн намози, нафл ва жаҳрий ўқиш ҳақида
Ассалому алайкум! "Мўминнинг меърожи" ҳамда "Кифоя" китобларини тегишли бобларини ўқидим ва тушунмаганларимни сўрамоқчиман. 1. Бир саволга "аввобийн намози 6 ракат, бошқа бир ҳадисда 20 ракат (ҳадис ва ҳаёт)" маънодаги жавобни ўқидим. Бу 6 ёки 20 ракат ўқишлик ўқувчининг ихтиёрими? Яъни одатда 6 ракат ўқилади, кўпроқ савоб умидида 20 ракат ўқиса афзалроқ ва тақводан бўладими? 2. Ушбу намозни шом намозини (суннати билан) жамоат билан ўқиб бўлиб, зикр ва тасбеҳлардан сўнг, дарҳол ўқиш керакми, ёки уйга бориб (одамлардан беркитиш учун) хотржам ўқиса бўладими? Чунки шомдан сўнг қолиб намоз ўкисам, қалбим хавотирланяпти, худди хўжакўрсинлик учун бўлаётгандек. 3. Излаш хизматидан билдимки, шом ва хуфтон намози орасидаги нафл бу - аввобийн намози бўлар экан. Демак, ўқувчи 6 ракат ўқийдими 20 ракат ўқийдими, намоз хуфтоннинг азонигача чўзилса бўлаверадими? Чунки узун узун сураларни қироат қилса 6 ракатни ўзига ҳам анча вақт кетади. 4. Билдимки, нафлни кундузи ўқиса маҳфий, кечаси ўқиса жаҳрийлиги ихтиёрий экан. Шу аввобийн намозида узун сураларни қироат билан жаҳрий ўқисам бўладими? Ёки ҳолатга қарабми? Яъни 2-саволда сўраганимдек, уйда ўқисам жаҳрий мумкин, масжидда ўқисам махфий бўлиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қазоси бўлса шу вақтларда қазоларини ўқиган афзал. Вақтни ҳам намоз ўқиш билан ўтказган ҳисобланади. Шомни суннати ўқилгач ўқилса бўлди.3). Бўлаверади. 4). Ҳолатга қараб. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 194 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қазоси бўлса шу вақтларда қазоларини ўқиган афзал. Вақтни ҳам намоз ўқиш билан ўтказган ҳисобланади. Шомни суннати ўқилгач ўқилса бўлди.3). Бўлаверади. 4). Ҳолатга қараб. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 194 | Намоз