Меросни ишлатиш

Ассалому алайкум! Мен 1990-йил сентябр ойида турмуш қурдим. 1991-май ойида турмуш ўртоғим автохалокатга учраб 3-гурух ногирони бўлиб қолдилар. Мехнатга лаёқатлари чекланган. Чап оёқлари 4 жойидан синган. Аллоҳга шукр 3 нафар фарзандим бор бахтли аёлман. Мен халол топдим, халол ишладим, хеч кимга ёмонлик қилмадим, борига шукр қилдим. Яқинда менга узоқ танишим кам бўлмаган чет валютасида мерос қолдиришини айтди. Мен меросхўр сифатида у пулларни қандай ишлатишим, яъни қандай закот беришим ёки хайр қилишим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мерос қолдиргандан кейин шахсий мулкингиз бўлса хоҳлаганизча ишлатишингиз мумкин. Нисоб миқдорича бўлса аввалги нисоб молингиз бўлса қўшиб закот чиқарасиз. Агар нисоб эгаси бўлмасангиз меросни олгандан кейин бир йилдан кейин нисоб миқдорида қўлингизда моли бўлса закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 15:43 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar