Фарзандлари

Ассалому алайкум! 2-турмушим ўзимни фарзандим йўқ.4 фарзандли, аёллари оламдан ўтган инсонга турмушга чиқдим. Фарзандлар ёши 19-18-14-11ёшда. Бир йили 2та тўй қилдик, яқинда набиралик бўлдик. фарзандим деб мехр кўрсатиб қўлимдан кеганча яхшилик қилмоқдаман. Фарзандларим хам она деб қабул қилишди. Ўғил болани тарбиясида озгина қийналвоман. Хафа бўлган пайтларим майли Аллоҳ кўриб туриб, хали ёш деб ахамият бермиман. Бир нарсадан жудаям қўрқаман, қариганда хор бўлишдан қўрқаман. Ўғил бола тарбиясига умуман фарзанд тарбиясига нималарига ахамият бериш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир қилган ишингизни Аллоҳнинг розилиги учун қилинг. Улардан келгусида менга ёрдамчи бўлади ёки бошқа шу каби таъмаларни асло қилманг. Сизга ножўя ҳаракат қилсалар ҳам савобингизни ювиб юборадиган гап ёки иш қилманг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 15:54 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar