Ҳожатхонага кириш ҳақида

Ҳожатхонага кираётган одам "Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм"ни айтса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Таҳоратхонага киришда чап оёғини олдин босади ва ушбу ривоятдаги дуони ўқийди:عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه  قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ قَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон халога кирсалар:
«Аллоҳумма! Аъуузу бика минал хубуси вал-хобаиси», дер эдилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, сендан эркак ва урғочи ифлос(шайтон)лардан паноҳ тилайман.
Таҳоратхонадан чиқишда ушбу ривоятдаги лафзни айтади:عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم إذَا خَرَجَ مِنَ الْخَلَاءِ قَالَ: غُفْرَانَكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халодан чиққанларида «Ғуфронака», дер эдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
«Ғуфронака»нинг маъноси «Мағфират қилишингни сўрайман»дир. Киши халодалик вақтида ғафлатда бўлиши эътиборидан, ундан чиққанида шу иборани айтади.

13 Май 2022, 03:50 | Савол-жавоблар | 204 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar