Ишлатиш учун олинган машинадан закот

Ассалому алайкум! Мен бир тадбиркорлик қилиш ниятида Камаз юкмашинаси олгандим, ишлата олмадим. Кейин сал кам бир йилча олдин сотиб юборишни ният қилдим лекин сотилмади хозиргача. Закот хисоблашда олдинлари буни қўшмас эдим. Чунки тирикчилик учун олингани учун. Кейин сотиш нияти туғилгани учун бу йил закотим хисобига тахмини сотилиш нархини қўшиб хисобладим. Келгусида эртами индинми барибир сотаман. Шу хисобим тўғри бўлганми? Ёки бошиди ниятим бўйича хисобламаслигим керакмиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳисобламасангиз ҳам бўларди. Закот чиқариб яхши қилибсиз. Қиёматда бошингизга соя бўлади ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 16:05 | Савол-жавоблар | 152 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar