Карантинда ижара хаққи олишим

Ассалому алайкум! Мен карантиндан аввал ўқув марказга ижарага жой берганман ва ижара хаққини олиб юрганман. Лекин карантин бошлангандан кейин ушбу ўқув марказ ишлай олмади(ишлашга рухсат бўлмагани учун). Ушбу ўқув марказ эгалари (ёш тадбиркорлар) менинг жойимда 6 ой аввал ишлашни бошлаган. Жойимга жудаям катта пул тикишган. Ва ижара хаққини вақтида тўлашган. Ушбу ёш тадбиркор карантин пайтида ишлай олмагани туфайлик менга ишламаган вақтига ижара пулини тўлай олмаслиги айтди. Мен агар ушбу ёш тадбиркорлдан менинг жойимдан фойдалана олмаган вақтига ижара хақини талаб қилиб олсам тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вазиятни кўра билиб туриб ҳам талаб қилсангиз инсофдан бўлмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 17:11 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar